• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 июня 2022

Бухоро шаҳри аҳолиси бир кун ичимлик сувисиз қолдирилди

Яроқсиз ҳолга келиб қолган шиша толали ҳобус пўлат қувурга алмаштирилди. Сув таъминоти қайта тикланди.

187
0
Бухоро вилояти ҳокимлиги

Кеча, 11 июнь куни Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасидан ўтувчи марказий ичимлик суви қувурида носозлик юзага келгани туфайли шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган эди.

“Бухоро сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган авария-тиклаш ишлари натижасида, яроқсиз ҳолга келиб қолган шиша толали ҳобус диаметри 700 мм бўлган пўлат қувурга алмаштирилди.

Бугун, 12 июнь куни таъмирлаш ишлари якунланиб, айни пайтда Бухоро шаҳрининг барча ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ қайта тикланди.

187
0