• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 11 июня 2022

Бухородаги магистрал газ қувурлари компрессор станцияси ёниб кетди

Ёнғин қарийб икки соат давом этган.

454
0
Бухоро вилоят ФВБ

Бухоро вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 11 июнь куни соат 04:10 да Когон шаҳар Газчилар қўрғони 5-уйда жойлашган "Когон магистраль газ қувурлари" бошқармасида ёнғин содир бўлган.

Қайд этилишича, бинонинг асосий умумий майдони 720 кв.м. бўлиб, корхонада 4 та газ ҳайдаш ускунаси мавжуд. Ёнғин бинодаги 1-газ ҳайдаш ускунасида содир бўлган. Натижада, корхонанинг 720 кв.м. майдонда том қисми, ички деворлари ва ичидаги агрегатлар қисман ёнган.

Ёнғиннинг соат 04:40 да олди олиниб, 05:50 да тўлиқ ўчирилган. Воқеа жойига 10 та ёнғин қутқарув автоэкипажи жалб этилган.

Бирламчи маълумотга кўра, ёнғиннинг тахминий сабаби технологик жараённинг бузилиши оқибатида содир бўлганлиги айтилмоқда. Ҳозирда моддий зарар миқдори ёнғин техник комиссияси томонидан аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати, ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

454
0