• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 июня 2022

"Тошкентнинг атиги 3 фоиз қисми яшиллилик билан қопланган" — Ўзгидромет

Ўзгидромет бош директори ўринбосари Ибрат Каримов яна 10 йилдан кейин Тошкентда ҳаво яхшиланиб, яшиллик 30 фоизга чиқишини маълум қилди.

698
0

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинг натижаларига бағишланган матбуот анжуманида Ўзгидромет бош директори ўринбосари И.А.Каримов Тошкентда қурилишлар натижасида ҳавонинг ифлосланиши борасидаги саволларга жавоб берди.

"Деярли барча ҳудудларда қурилишлар давом этмоқда. Биз Тошкент шаҳрида яшаганлигимиз учун муаммони фақат Тошкент учун кўрамиз. Аслида барча ҳудудларда ҳам атмосфера ҳавосининг майда заррачалари, чанглар билан ифлосланиши биз учун муаммо. 5, 10 йилдан кейин қурилишлар тўхтайди. Амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида атмосфера ҳавомиз яхши бўлади, дея оламан.

Ҳар йили экилаётган дарахтлар ўсади ва шаҳардаги яшиллик 3 фоиздан 30 фоизга етади. Мутахассис сифатида айтаман 5, 10 йилдан кейин шаҳар ҳавоси яхши бўлди", - деди И.А.Каримов.

698
0