• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 6 июня 2022

Ўзбекистонликларни янги ҳафтада +42 даражагача бўлган ҳарорат кутмоқда

Синоптиклар Туркманистон орқали Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келаётгани ҳақида маълумот берди.

217
0
UzNews.uz

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи ярмида тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +35...+38 даража бўлади.

Эртадан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимлари чиқиши бошланади. Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, пайшанба куни +38...+39 даража атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида +40...+42 даражагача бўлади, бу ушбу давр учун меъёрдан +5...+6 даража юқоридир.

Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимларини кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати +32...+37 даража бўлади.

7-9 июнь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республиканинг баъзи жойларида чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

217
0