• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 мая 2022

Жиззахда бўри болаларини $200 дан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Икки шахс ижтимоий тармоқ саҳифаларига бўри болаларини сотиш бўйича эълон жойлашган.

665
0
t.me/ekologuz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жиззахда бўри болалари $200 дан сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, Бахмал туманидаги "Ўсмат" ШФЙда истиқомат қилувчи Т.Х.исмли ва Бахмал туманидаги "Новқа" МФЙда яшовчи Ж.М. исмли фуқаро 3 та бўри боласини ушлаб, уларни сотиш бўйича ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлашган.

Тезкор назорат рейд тадбирида фуқаро Х.Т.нинг ўзига тегишли бўлган автомашина юкхонасида 3 та бўри боласи борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан жарима қўлланилди. Маълумот учун мазкур моддада фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима қайд этилган.

Айни вақтда бўри болалари экологлар томонидан парвариш қилинмоқда. Об-ҳавонинг қулай бўлган вақтида уларни ушланган жойига олиб бориб, табиат қўйнига қўйиб юбориш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида яна қўшимча маълумот берилади.

665
0