• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 25 мая 2022

Ўзбекистонликларни ҳафта охирида ёмғир ва ҳароратнинг +21 даражагача пасайиши кутмоқда

Ўзгидромет республикага Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келишидан огоҳлантирди.

447
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 27-28 майда республика ҳудуди бўйича, 29 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-28 май кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Қайд этилишича, 26 майда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, чўл ҳудудларида ва жанубида, 27-29 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с. гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

27 майда Ўзбекистоннинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 28 майда ҳудудларнинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +21...+26 даражагача пасаяди.

447
0