• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 мая 2022

Тошкент вилоятида эр аёлини қайнонаси ва фарзанди олдида дўппослади

Аёлнинг айтишича, эр фарзандини олиш учун қайнонасининг уйига борган. Эр хотини билан тортишиб, уни дўппослаган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

935
0
Nemolchi.uz

Аввалроқ, Тошкент вилояти Зангиота туманида аёл эри дўппослаганини маълум қилиб, бунга чора кўрилмаётганини бўйича мурожаат билан чиққанди. Бу ҳақда Nemolchi.uz Telegram-каналида маълум қилинди. 

Аёлнинг таъкидлашича, 22 май куни эри аёлнинг уйига фарзандини олиб кетиш учун келган. У кўча совуқ бўлгани сабаб қизнинг кийимларини ҳам бериш учун уйга кирганида эр уни дўппослаган.

“Эшикни ёпиб туринг, шамол киряпти, десам, қўлимдан болани юлиб олиб, сочимдан тортиб, эшикка урди. Мен мувозанатни йўқотдим, онам бақириб, бас қилишни сўрарди. Мени яна урди ва подъездга олиб чиқди. Кейин мени итарди, мен зинадан чиқиш йўлагига йиқилдим. Бола унинг қўлида эди, у барчасини кўрди! Мен зўрға ўрнимдан турдим, у эса мени яна подъезд эшигига урди. Қаттиқ жисмга урилганим эсимда, ёрдам сўраётган онам эсимда, воқеани жим кузатаётган қўшнилар эсимда ва даҳшат тўла болажонимнинг кўзлари эсимда", - дея ёзилади хабарда.

Маълум қилинишича, хотинини калтаклаган 1991 йилда туғилган Т.Б.га нисбатан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми “Қасддан баданга енгил шикаст етказиш” билан жиноят иши қўзғатилган.

935
0