Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р6В "Тошкент шаҳар - Чирчиқ шаҳар – Чимён қўрғони автомобиль йўлидан Семурғ оромгоҳига шохобча" (Сойлиқ-Оқтош йўналиши) автомобиль йўлининг 0-8 километрида жойлашган кўприкларни қайта таъмирлаш мақсадида жорий йилнинг 23 май куни соат 12:00 дан 11 июль соат 17:00 га қадар транспортлар ҳаракати чекланади, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.