• 12 938 сум
    45.02
  • 14 665 сум
    152.88
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 938 сум
    45.02
  • 14 665 сум
    152.88
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 мая 2022

Тошкентдаги Меҳрибонлик уйи мансабдор шахслари ўзганинг маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

330
0
UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирилганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Ушбу хабар асосида Юнусобод тумани прокурори раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан 21-сон Меҳрибонлик уйининг фаолияти текширилганда муассасада носоғлом ва қониқарсиз муҳит туфайли айрим тарбияланувчиларда норозилик кайфияти пайдо бўлганлиги ва намойиш уюштирилганлиги аниқланди.

Шу сабабли, жорий йилнинг 26 апрель куни 21-сонли Меҳрибонлик уйи директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Текшириш давомида муассаса мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида ўзганинг кўп миқдордаги маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан 16 май куни ЖКнинг 167, 205 ва 207-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Бундан аввал ушбу Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар митинг уюштиришгани ва болалар плакатлар кўтариб чиқишгани ҳақида хабар берган эдик.

330
0