• 11 831 сум
    16.82
  • 13 451 сум
    -31.67
  • 139 сум
    -0.66
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 831 сум
    16.82
  • 13 451 сум
    -31.67
  • 139 сум
    -0.66
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 20 апреля 2022

3 ойда божхоначилар $1 млн ва 503,6 кг гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолди

Жорий йилнинг январь-март ойларида қарийб 4 мингга яқин қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, 277 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

658
0
Видеодан кадр

Бугун АОКАда Давлат божхона хизмати органларининг 2022 йил I чорак якунлари бўйича брифинг бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи Хусан Тангриев қуйидагиларни маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 3 ойида тезкор тадбирларда 503,6 кг гиёҳвандлик воситалари ушланди. 101 минг дона кучли таъсир этувчи ва 1,6 минг дона психотроп моддалар аниқланди. Шунингдек, 1 млн долларга тенг нақд хорижий валюта тўхтатиб қолинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 баробарга ошгани таъкидланди.

658
0