• 12 938 сум
    45.02
  • 14 665 сум
    152.88
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 938 сум
    45.02
  • 14 665 сум
    152.88
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 апреля 2022

Ўзбекистонда 38 турдаги давлат хизматлари учун ЭРИ талаб қилиш тўхтатилади

Шунингдек, 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар ҳамда 30 дан ортиқ ҳужжат ва маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

480
0
UzNews.uz

Бугун, 7 апрель куни Шавкат Мирзиёев иштирокида давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари муҳокамаси ўрин олган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, давлат хизматлари тизимини рақамлаштириш орқали маҳалла ва туманда қандай ўзгаришлар бўлиши кўриб чиқилди.

Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 1 июлдан бошлаб:

- 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади (бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, боғчага қабул қилиш ва ҳоказо);

- 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади;

- аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади;

- аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади;

- эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олийгоҳларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади (135 минг сўм).

480
0