• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 марта 2021

Зангиота туманида “Спарк”даги отвёртка ўткир тиғли восита дея олиб қўйилди

Тошкент вилояти ИИББ ушбу ҳолат бўйича суриштирув олиб бормоқда.

749
0
Скриншот

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 23 март куни соат 23:00 ларда, Зангиота тумани, “Токзор” МФЙ ҳудудида жойлашган блок-постда хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж. Искандаров томонидан “Спарк” тўхтатилган.

Холислар иштирокидаги текширув давомида ХПБ ТП профилактика инспектори А. Алманов томонидан автомобилда мавжуд бўлган отвёртка ўткир тиғли восита дея ҳисобланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчининг маълум қилишича, тиғ бўйича назорат ўтказилганда инспектор билан ўзаро тортишишган ва у жаҳл устида отвёрткани тиғ дея баҳолаб, далолатнома тузган.

749
0