• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 марта 2021

“Амирсой”га олиб борадиган йўлнинг 3-километрида йўл чўкиши кузатилди. “Чимён”га чиқиш йўллари вақтинча ёпилган

ИИВ ЙХҲББ дам олишга боришни режа қилган фуқаролардан вақтинча "Амирсой" томон ҳаракатланмасликларини сўрамоқда.

803
0
ИИВ ЙҲХББ

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, “Амирсой” сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлнинг 3-километрида, 19-20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилган. ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида бу борада тезкор чоралар кўрилмоқда.

ИИВ ЙХҲББ Матбуот хизмати хабарига кўра, транспорт воситалари ҳаракати ушбу автомобиль йўлида вақтинча тўхтатилди. Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.

Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилиши айтилмоқда.

“Дам олишга боришни режа қилган фуқаролардан вақтинча "Амирсой" томон ҳаракатланмасликларини сўраймиз. Барча ҳайдовчилардан эса тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгиларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади бошқарма хабарида.

803
0