• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 4 марта 2022

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел келиш хавфидан огоҳлантирди

5-9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин.

537
0
Иллюстрация

Ўзгидромет жорий йилнинг 5-9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфини эълон қилди. Жумладан,

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент, Бекобод туманларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

537
0