• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 февраля 2022

Манфаатлар тўқнашувида айбланган Фирдавс Абдухолиқовга жазо тайинланди

Унга нисбатан қўзғатилган маъмурий иш бўйича суд қарори эълон қилинди.

396
0
fergana.media

Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқлагани шунданг сўнг Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик

Бугун, 21 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд қарори эълон қилинди.

Суд қарорига кўра Ф. Абдуҳолиқов МЖтКнинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ушбу қарор устидан МЖтКда белгиланган тартиб ва муддатда апелляция шикояти ёки протест бериш мумкинлиги маълум қилинади.

396
0