• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 марта 2021

Амир Темур хиёбонидаги оммавий безорилик бўйича изоҳ берилди

Ҳодисага айрим фуқаролар хиёбондаги йигит ва қизни ЛГБТ фаоллари деб гумонлаб, уларга шикаст етказишга уриниши сабаб бўлган.

3042
0
Видеодан кадрлар

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 28 март куни тахминан соат 15.00 - 15.15 ларда Амир Темур хиёбони олдида 3-4 фуқаро бир нафар йигит ва қизни ЛГБТ фаоллари деб гумонлаб, уларни уришга ҳаракат қилган.  

Ушбу фуқароларга яна 20-25 нафар бошқа шахслар қўшилиб, безорилик ҳаракатлари содир

этилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий Гвардия ходимларининг ёрдами билан Т.С. ва Б.Р.га тан жароҳати етмаган. Жанжални бошлаган ва фаол иштирокчиси бўлган фуқароларнинг 12 нафари ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Аниқланишича, мазкур жанжалда диний мазмундаги низо бўлмаган.

3042
0