• БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 18 августа 2017

Тошкентдан Бекободга электричка қатнови йўлга қўйилади

Президент аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Бекобод шаҳарлари оралиғида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. 

3441
0
mikeseryakov.livejournal.com

Шавкат Мирзиёев Бекободга ташрифи чоғида шаҳарнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Лойиҳада, жумладан, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Бекобод цемент заводи” ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган.

Давлат раҳбари мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этишга кўрсатма берди.

Президент шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга “Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви” деб ном беришни таклиф қилди.

3441
0