• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 апреля 2021

Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов 82 ёшида вафот этди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд сафарида Ҳасан Норбекович даволанаётган шифохонага бориб, унинг ҳолидан хабар олган эди.

1268
0
president.uz

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси, ибратли устоз, фидойи инсон Ҳасан Норбекович Нормуродов 82 ёшида вафот этди. 

Ҳасан Нормуродов Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. Самарқанд давлат университети филология факультетида таҳсил олган. 

Ҳ. Нормуродов самарали фаолияти учун "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденларига сазовор бўлди. 

2019 йилда Ҳасан Норбековичга мамлакатдаги ислоҳотлардаги самарали хизмати учун Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродовни бориб кўрган эди.

1268
0