• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 17 мая 2021

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан ушбу марказга янги директор тайинланди.

1292
0
ССВ

Исламов Миралишер Садриддинович Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

У бунга қадар Қурилиш вазирлиги бош экспертизаси, тиббиёт технологияси бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаб келган.  

Миралишер Исламов фаолияти давомида Тошкент тиббиёт институти 1-клиникаси бўлим бошлиғи, ушбу клиниканинг Хирургия бўлими бош мутахассиси, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари, бош шифокори, шунингдек, “AKFA MEDLINE” МЧЖда тиббиёт технологиялари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган. Бундан ташқари, у Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ҳам фаолият юритган.

1292
0