• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 мая 2021

Депутатлар пенсия ҳисоблашнинг янги тартибини таклиф қилди

Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.

1431
0
UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” ДП фракцияси йиғилишида депутатлар фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти бўйича амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритишни таклиф қилди.  

Қонуннинг 31-моддасида пенсияни ҳисоблаш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъий назар, мурожаатчининг истаги билан охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги иш ҳақи олиниши белгиланган.

“Миллий тикланиш” депутатлари меҳнат фаолиятининг охирги 10 йиллиги эмас, хоҳлаган қисмидан меҳнат фаолиятини ҳисобга олиш бўйича таклиф билдирди.

1431
0