• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 31 мая 2021

Ўзбекистонда жазирама ҳаво сақланиб қолади

Синоптиклар ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1396
0
Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади.   

Фақат республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида айрим кунларда, асосан кечга яқин ва Тошкент вилоятида 1 июнда кечга томон конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Иш ҳафтаси давомида кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари +22...+25 даражани, кундуз кунлари +37...+39 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида +38...+43 даражани ташкил этади. Ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.

31 май ва 1-2 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

1396
0