• 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 078 сум
    10.87
  • 14 234 сум
    -5.29
  • 155 сум
    1.52
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 июля 2021

Айрим вилоятларда “свет” қисқа муддатга ўчирилади

Ҳолатга Навоий ИЭСдаги авария сабаб бўлмоқда.

1344
0
president.uz / Иллюстрация

Бугун, 7 июль куни соат 05:48 да Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи 2-тармоқ газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, ҳозирда носозликни бартараф қилиш ишларини хавфсиз бажариш учун “Навоий-4” газ тақсимлаш станцияси орқали газ таъминоти тўхтатилмоқда.

Мазкур ишларни тўлиқ якунлаш жараёнида Навоий ИЭСнинг 1-сон буғ-газ қурилмаси вақтинчалик тўхтатилади. Шу боис республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

1344
0