• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 июля 2021

Қашқадарёда Nexia-3 “Жигули” билан тўқнашиши натижасида бир киши ўлди

ЙТҲга Nexia-3 мумкин бўлмаган йўлдан “Жигули”ни қувиб ўтишга уринганлиги сабаб бўлган.

904
0
видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 20 июль куни соат 22:00 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Каманди” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда Nexia-3 мумкин бўлмаган йўлдан “Жигули”ни қувиб ўтишга уринган. 

Натижада, Nexia-3 “Жигули”нинг қаршисига чиқиб кетиб, икки машина тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида, “Жигули”даги йўловчи воқеа жойида вафот этган. Машина ҳайдовчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

904
0