• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 июля 2021

Наманганда 41 ёшли эр хотинини рашк қилиб, пичоқлади

Қотил эр қўлга олиниб, жиноий иш очилди.

1352
0
Иллюстрация

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 23 июль куни соат 01:40 ларда, Норин туманида яшовчи 41 ёшли эркак 34 ёшли хотини ишлайдиган чевархонага маст ҳолатда келади.

Ўзаро жанжалда эр “Сен нега бошқа йигитлар билан телефонда гаплашяпсан”, деб хотинини рашк қилиб, қўлидаги ошпичоқ билан унинг ўнг билак соҳаси ва чап кўкрак соҳасига урган.

Натижада, аёл оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эркак ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

1352
0