Ўзбекистон Фонд биржасининг веб-сайтидаги маълумотга кўра, Ойбек Турсунов Kapitalbank устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олди.
Қайд этилишича, 29 октябрь куни Ойбек Ботирович Турсунов Kapitalbank акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олган.
Битимдан сўнг банкда Ойбек Турсунов эгалик қиладиган акциялар сони 164 млн 927 минг 890 тага етди.
Шунингдек, банкдаги у эгалик қиладиган жами акциялар 50 фоизга етди. Аммо, Фонд биржаси сайтида харид нархи ҳақида маълумотлар келтирилмаган.