• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 29 июля 2021

Ўзбекистонда партияларнинг сайловдаги ваколатли вакиллари маълум қилинди

Беш партия вакилларига президент сайловида овозларни ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар топширилди.

4501
0
t.me/electionsuz

Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорларига биноан Ўзбекистонда фаолият юритаётган бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари рўйхатга олинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати маълум қилди.

Сайлов кaмпаниясида Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партия ўртасида мулоқот олиб бориш, талаб этилган ҳужжатларни тақдим қилишни ташкилий равишда тартибга солиш учун ваколатли вакил фаолияти йўлга қўйилади.

Ваколатли вакил, биринчи навбатда, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиянинг манфаатини ифодалайди ва унинг сайлов жараёнидаги иштирокига оид масалаларни ҳал қилиб боради.

Марказий сайлов комиссияси томонидан гувоҳномалар топширилган сиёсий партиялар ваколатли вакиллари қуйидагилар:

— Якубов Бахтиёр Султонназирович – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;

— Маматхонов Баҳодиржон Мўллажон ўғли – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;

— Раҳмонов Абдукамол Шодиевич – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси;

— Сангинов  Саидрасул Саидакбарович – Ўзбекистон Экологик партияси;

— Вафоев Улуғбек Назарович – Ўзбекистон Халқ демократик партияси.

Маълумот учун, жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилганди.

4501
0