• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 августа 2018

Тошкентлик тадбиркорнинг онаси Президентга видеомурожаат йўллади (Видео)

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жиноий ишлар бўйича судида таниқли тадбиркор Жаҳонгир Умаровга нисбатан суд тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

6094
0

Жаҳонгир Умаровнинг 80 ёшдан ошган онаси Муяссар Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллаб, ўғлига туҳмат бўлаётгани ва ҳозирда кетаётган суд тергови жараёнида адолат қарор топишида ёрдам сўраган.

Жумладан, Муяссар Умарова Ўзбекистон Республикаси Президентидан, мамлакатнинг тадбиркорларидан бири бўлган ўғлини ўз ҳимояси остига олишини ҳам сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Умаровга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ терговчиси Ж.М. Якубов томонидан 2018 йилнинг 23 январь куни Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.

6094
0