• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 2 августа 2021

Олмазор туманига янги ҳоким келди

ИИВ Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи туман ҳокими бўлди.

1029
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун Олмазор тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Сессияда иштирок этган бош вазир Абдулла Арипов Олмазор тумани ҳокими лавозимига Умархонов Азизхон Шарипхонович номзодини тавсия қилди.

А. Умархонов 2000 йилда ИИВ академиясини тамомлаган ва шу йиллар давомида ушбу тизимда фаолият юритган. 2020 йилдан ИИВ Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Депутатлар Олмазор туман ҳокими лавозимига А. Умархоновнинг номзодини бир овоздан маъқуллади.

Эслатиб ўтамиз, туманга ҳокимлик қилиб келган Абдумажид Муллажонов 18 июлда 51 ёшида вафот этганди.

1029
0