• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 18 августа 2021

Қашқадарёлик спорт мураббийининг ўлими тафсилотлари маълум қилинди

Вилоят ИИБ 7 нафар йигит томонидан амалга оширилган жиноят бўйича қўшимча маълумот берди.

18 августа 2021
3662
0
Қашқадар вилояти ИИБ

Кеча, 17 август куни Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабар бергандик.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.  

Маълум қилинишича, етти нафар йигит Элбек Раҳимовни Қаршидаги кўп қаватли уйидан чиқишини кутиб турган. У кўчага чиққанидан кейин совуқ қуроллар билан бош, юз, кўкрак ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, оғир тан жароҳати етказган ва Gentra’га мажбуран миндириб, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, ташлаб кетишган. 

Оқибатда Э.Р. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган. 

Ҳолат бўйича З.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “л,п” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди ҳамда ҳимоячи билан таъминланиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

18 августа 2021
3662
0