• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 августа 2021

Тошкентда икки банк ходими банкнинг $32,5 мингини “еб юборди”

Улардан бири пулга Lacetti сотиб олиб, уйини таъмирлатган.

1055
0
UzNews.uz

Валюта айрибошлаш шохобчасидан $32,5 мингни ўзлаштирган икки банк ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумот берди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Сергели филиали қошидаги Ўзгариш банк хизматлари маркази назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш. жорий йилнинг 14-17 июль кунлари марказнинг валюта айрибошлаш шохобчасидан ўзларига ишониб топширилган $32,5 мингни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Аниқланишича, Ю.Н. ўзлаштирган маблағларининг бир қисмини Lacetti сотиб олиш ҳамда яшаш хонадонини таъмирлашга сарфлаб юборган. Қолган пулни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1055
0