• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 сентября 2021

Тошкентда маст аёл мебелларини 9-қаватдан улоқтирди — видео

У нега бундай қилганига изоҳ берган. Муқаддам судланган аёлга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

942
0
Видеодан кадрлар

9 сентябрь куни соат 13:30 да муқаддам судланган 38 ёшли Дурдона A. маст ҳолатда ҳеч бир сабабсиз Яшнобод тумани Қорасув кўчасидаги уйнинг 9-қаватидан креслони улоқтириб юборган.

Воқеа жойига етиб келган профилактика инспекторига суҳбат давомида аёл анчадан буён эски мебелидан қутулмоқчи бўлганини, аммо подъезд орқали чиқаришга эринганини айтган ва бу ишидан афсусдалигини билдирган. Ҳолат туфайли ҳеч ким жабрланмаган. 

Дурдона А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилди. 

Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Яшнобод тумани судига йўналтирилди.

942
0