• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 октября 2020

Тошкентдаги Янгиобод бозорида ёнғин содир бўлди

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари тезда етиб бориб, ёнғинни саноқли дақиқаларда ўчирган. 

1843
0
ФВВ

Кеча, 16 октябрь куни соат 22:55да Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яшнобод вилоятида жойлашган Янгиобод бозори ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган.  

Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб бориб, ёнғинни ўчиришга киришган. Ёнғин саноқли дақиқаларда ўчирилган. 

Кейинчалик маълум бўлишича, бозор четида йиғилган ахлат ёниб кетган.

11 октябрь куни Учтепа тумани Фарҳод кўчасида жойлашган Uchtepa Outlet Centre кийим дўконида ёнғин чиққанди. Ёнғин оқибатида 1500 квадрат метр майдон ёниб кетганди.

22 июль куни эса Олмазор тумани, Қорасарой кўчасида жойлашган "Қурилиш моллари" дўконида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида қурилиш моллари дўконларида жами 200 кв.м майдон ёнганди

1843
0