• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 октября 2020

20 йил мобайнида инсон ҳуқуқларига етарли эътибор берилмаган эди – Абдулазиз Камилов

ТИВ раҳбари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 20 йил давомида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистонга нисбатан энг танқидий ташкилот бўлганини айтиб ўтди.

794
0
ЎзА

Халқаро пресс-клубда Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлиб сайлангани муносабати билан "Ўзбекистон — БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари" мавзуида сессия ташкил этилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисиниинг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раҳбари иштирок этмоқда.

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз фикрларини билдирди.

–  3 йил олдин вазият мутлақо бошқа эди. Инсон ҳуқуқлари йўналишида олдимизда турган муаммолар нималардан иборат эди? Авваламбор, турли халқаро ташкилотларда, катта давлатлар, халқаро марказларда қандайдир муносабат туғилдики, Ўзбекистон ҳеч қачон ислоҳ қилинмайдиган давлат, жамият. Нега деганда мана шу ислоҳотларни уч йил олдин бошлаган бўлсак, ундан олдин 20 йил мобайнида биз ҳеч қачон бу ташкилотлар билан шундай яқин ишламаган эдик ва инсон ҳуқуқларига етарли эътибор берилмаган эди, - деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

Шунингдек, ТИВ раҳбари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 20 йил давомида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистонга нисбатан энг танқидий ташкилот бўлганини, шунга қарамасдан, кенгашга аъзо бўлишга ҳаракат қилинганини таъкидлаб ўтди.

794
0