• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 октября 2020

Ўзбекистон тарихида илк марта фуқаро авиацияси учувчилари тайёрланади

Ўзбекистон Франция билан фуқаро авиацияси учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича стратегик ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди.

1344
0
Тошкент давлат транспорт университети

Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC – École nationale de lʼaviation civile) Тошкент давлат транспорти университетида авиация мутахассисларини тайёрлаш жараёнига кўмаклашади. Бу ҳақда Тошкент давлат транспорт университети Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Ушбу ҳамкорлик Марказий Осиёда илк учувчиларни тайёрлаш миллий мактабини яратиш, фуқаро авиация мутахассислари ва илмий тадқиқотчиларининг келгусида лойиҳалар таҳлилини шакллантиришга кўмаклашади. 

Маълум қилинишича, бу борада жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси шафелигида Тошкент давлат транспорт универитети ва Европа авиация соҳасидаги энг йирик ўқув юрти ҳисобланган Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби ўртасида Ўзбекистон фуқаро авиацияси учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича стратегик ҳамкорлик юзасидан видеомулоқот ташкил этилган. 

"Мулоқот якунларига кўра икки таълим муассасаси  ўртасида англашув меморандум имзоланди. Меморандум доирасида томонлар Франция олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқот лойиҳаларни жорий қилишда ENAC воситасида миллий фуқаро авиацияси учун учувчиларни тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш ва ўқув базасини яратиш, халқаро тажрибасини ўртоқлашиш ва инновациялар трансферини қўллаб-қувватлаш, Тошкент давлат транспорт университети профессор-ўқитувчиларининг стажировкаларини ташкил этиш, таълимни рақамлаштириш ва бошқа бир қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди", дейилади хабарда. 

Видеомулоқотда Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев, Тошкент давлат транспорт университети ва Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирок этди.

1344
0