• 12 137 сум
    14.85
  • 14 192 сум
    4.03
  • 160 сум
    3.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 137 сум
    14.85
  • 14 192 сум
    4.03
  • 160 сум
    3.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 октября 2020

Жамоат транспорти йўловчиларига бепул қўлқоп тарқатилади

Эртадан бошлаб жамоат транспортларида фуқаролардан тиббий ниқоб билан бирга тиббий қўлқопда бўлишлари талаб этилади.

927
0
tshxt.uz

Жорий йилнинг 19 октябридан бошлаб Тошкентда жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида йўловчилардан тиббий қўлқопда бўлишлари шартлиги айтилганди.     

Маълум қилинишича, қоида барча Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади. 

Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.   

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Ушбу қоидани киритишдан мақсад Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг саломатлигини асраш эканлиги хабар қилинганди.

927
0