• 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 22 октября 2020

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Бу ҳақда Марказий банк Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

1022
0
UzNews.uz

Бугун, 22 октябрь куни Марказий банк биносида “Пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналиши” ҳамда асосий ставка бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Марказий банк Раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этди.

Маълум қилинишча, бугун бўлиб ўтган Марказий банк Бошқаруви йиғилишида асосий ставкани ўзгаришсиз – йиллик 14 фоиз даражасида қолдириш бўйича қарор қабул қилинган.  

Шу билан бирга, Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 22 октябрдаги йиғилишида “Пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари” тасдиқланди.  

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бошқаруви жорий йил 10 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани 1 поғонага пасайтириб, 14 фоиз даражасида белгилаш бўйича қарор қабул қилган эди.

1022
0