• 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 октября 2020

Туркманистондан электр энергияси импорт амалиёти тикланди

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Туркманистондан электр энергияси импорт амалиёти қайта тикланганини маълум қилди.

1027
0
Энергетика вазирлиги

Кеча, 21 октябрь куни тонгги соат 06:52 да Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли "Сердар-Мари ГРЭС" деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчган эди.   

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун 11:09 да Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғидаги носозликларни бартараф этиб, Ўзбекистонга электр энергияси экспорт амалиётини тиклашди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Иссиқлик электр станциялари" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятлари таркибидаги буғ-газ қурилмалари ҳамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни режага мувофиқ давом этмоқда, бу жараёнга Туркманистондан импорт амалиёти ҳам қўшилди ва айни пайтда мамлакатдаги электр таъминоти тизими барқарор фаолият юритмоқда.

1027
0