• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 23 октября 2020

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари чекинишни бошлайди ва кундузги ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади.

1343
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 23 октябрь куни Ўзбекистон ҳудуди совуқ ҳаво оқим таъсирида бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.

Фақат Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади, тоғли ва тоғолди ҳудудларда ҳам айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Ҳарорат +13…+18 даража атрофида бўлади.

24 октябрь куни ҳаво оқими шарққа силжийди. Ёғингарчилик эҳтимоли фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида сақланиб туради. Мамлакат ҳудуди устида булутлилик сақланиб туриши ҳисобига, ҳарорат ўзгармайди.

25 октябрь куни жануби-ғарбий оқимлар ҳисобига, совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудидан чекинади. Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади. Кечаси ҳарорат +3…+6 даража бўлади, кундузи +17…+20 даражагача исийди.

1343
0