• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 октября 2020

Тошкент давлат техника университети ҳудудида замонавий ўқув-амалий комплекс барпо этилади

Мазкур комплексда бир пайтда 120 та ишлаб чиқариш корхонасини жойлаштириш мумкин бўлади.

27 октября 2020
834
0
president.uz

Тошкент давлат техника университети ҳудудида замонавий ўқув-амалий комплекс барпо этилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.  

Тақдимотда дунё тажрибаси, хусусан, кўплаб машҳур илмий муассасалар университетлар ичида жойлашганлиги таъкидланди. 

Режалаштирилаётган мажмуа ҳам шу ҳудуддаги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Турин политехника университетидаги жами 36 минг талаба, 2 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар учун шундай марказ бўлиши кўзда тутилмоқда. Бу ерда бир пайтда 500 та стартап резидентлари, 120 та ишлаб чиқариш корхонасини жойлаштириш мумкин бўлади.

Президент ушбу лойиҳалар билан танишиб, уларни такомиллаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

27 октября 2020
834
0