• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 октября 2020

Юнусобод туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

“Hududgaz Poytaxt” ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотида вақтинча узилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

1005
0
UzNews.uz

"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти филиали хабарига кўра, 27 октябрь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Юнусобод тумани "Янги Юнусобод" ҳамда "Чинобод" кўчаларида жойлашган ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан кўрсатилган вақт оралиғида айрим манзилларга табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: 

— Янги Юнусобод кўчаси;

— "Отчопар - 1", "Отчопар - 2" маҳаллари; 

— Карим Зарипов кўчаси;

— Янги шаҳар кўчаси;

— Обид Зокиров берк кўчаси;

— Муродова кўчаси;

— Чинобод 3-тор кўчаси;

— Юнусобод МФЙ.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

1005
0