Давлат тест маркази aпелляция шикоятларини кўриб чиқиш якунланганини маълум қилди.
Унга кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция шикоятлари 2020 йил 27 сентябрдан 6 октябрга қадар (шу кунлари ҳам) абитуриентларнинг шахсий кабинетлари (abitur.dtm.uz) орқали қабул қилинган.
Ушбу даврда 11 772 нафар абитуриент томонидан aпелляция шикоятлари келиб тушган.
«Aпеллация комиссияси томонидан aпелляция шикоятларини кўриб чиқиш 28 сентябрдан 26 октябрга қадар амалга оширилди.
Ҳар куни тўрт сменада ташкил этилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш жараёнида 11 772 нафар абитуриентдан 2 390 нафари (20,3 %) иштирок этди, 9 382 нафари (79,7 %) эса иштирок этмади», дейилади ДТМ хабарида.
Маълумот учун, қонунчиликка кўра, aпелляция комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига aпелляция шикоятларини кўриб чиқиш тўлиқ якунланганидан сўнг, беш иш куни ичида тақдим этилади.
Апелляция комиссиясининг қарори Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.