• 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 октября 2020

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

Ушбу Бош консулхона округига Гуандун, Фуцзянь, Хунань, Хайнань провинциялари ҳамда Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном тумани киради.

1092
0
Дунё АА

Бугун, 27 октябрь куни Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.  

Маросимда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Бахтиёр Саидов, Гуандун провинцияси ва Гуанчжоу шаҳар Халқ ҳукумати раҳбарлари, шунингдек, мазкур провинция ишбилармон, жамоат ва эксперт доиралари вакиллари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Тадбирда йирик саноат, молия ва транспорт маркази бўлган Гуанчжоу шаҳри минтақалараро алоқаларни ривожлантириш, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, транспорт коммуникациялари сингари ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида жуда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Гуандун, Фуцзянь, Хунань, Хайнань провинциялари ҳамда Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном тумани ушбу Бош консулхона округига киради.

Бош консулхонанинг очилиш маросими доирасида Ўзбекистоннинг сармоявий, экспорт ва сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

1092
0