• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 октября 2020

UzAuto ва Uzbekistan Airways имтиёз ва преференциялардан маҳрум қилинади

Президент фармони билан ушбу ташкилотлар трансформация қилиниб, имтиёз ва преференциялари бекор қилинади.

1315
0
UzNews.uz

Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхатига 32 ташкилот киритилди. Улар орасида «Ўзбекнефтегаз», «Ўзбектелеком», «Ўзбекистон почтаси», UzAuto, Uzbekistan Airways, «Ўздонмахсулот» ва бошқалар бор.

Президент 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон Президенти Администрациясига киритиш кўрсатмасини берди.

Корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш белгиланган.

Бунинг учун Молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш департаменти ташкил этилади.

1315
0