• 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 октября 2020

ИИБ ходими фуқаронинг оғзидан олган модда экспертизадан ўтказилди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими фуқаронинг оғзидан гиёҳванд воситасига ўхшаган модда олганлиги акс этган видео тарқалганди.

1111
0
Видеодан кадрлар

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.  

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 15:00 да Қўшработ тумани,даги “Ором” тўйхонаси қаршисида 20 ёшли ҳайдовчи Р.Т. бошқарувида бўлган Labo қарама-қарши йўналишга ўтиб бошқариши оқибатида қарама-қарши йўналишдан унга қараб ҳаракатланаётган 16 ёшли С.С.нинг бошқарувида бўлган “Ваз-2101” русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.

ЙТҲ оқибатида бир киши тан жароҳати олган, автомашиналар шикастланган.

Ҳодиса содир бўлган жойга етиб боришган ИИБ ЙХҲБ инспекторларини кўриб ҳайдовчи Р.Т. оғиз бўшлиғига номаълум модда солиб, уни ютишга ҳаракат қилган вақтида, жамоатчилик кучи ёрдамида унинг оғзидан 1000  сўмлик купюрага ўралган, “Спички” ёзуви бор гугурт қути ичига солинган, қуруқ ҳолдаги, майдаланган, ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда ҳамда чўнтагида гиёҳванд модда истеъмоли учун мослаштирилган, ангишвона ўрнатилган баклашка қопқоғи борлиги аниқланган.

Ҳайдовчи Р.Т., туман ИИБ маъмурий биносига олиб келиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Р.Т.дан ашёвий далил тариқасида олинган бир дона гугурт қутичасига солинган яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги, бу модда “марихуана” гиёҳвандлик воситаси турига кириши, соф оғирлиги 0,47 граммга тенг эканлиги, бир дона кўк рангли елим қопқоқ ичидан гиёҳванд модда-тетрагидроканнабинол модда излари топилганлиги баён қилинган.        

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1111
0