• 11 938 сум
    -10.69
  • 13 769 сум
    -24.28
  • 142 сум
    -2.53
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -10.69
  • 13 769 сум
    -24.28
  • 142 сум
    -2.53
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 29 октября 2020

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми оширилади

14,5 млн тонна цемент, 2 млн 600 минг ўрам гулқоғоз, 650 минг дона санитар-техник буюмлар ишлаб чиқарилади.

1312
0
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йиллар мобайнида мамлакатда 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунга келиб ушбу кўрсаткич 180 дан ортган. 

2016 йилда саноат корхоналарининг сони 8 ярим мингтани ташкил этган бўлса, ҳозирда соҳада 12 ярим мингдан ортиқ корхоналар фаолият кўрсатмоқда.   

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси жорий йилда 14,5 млн тонна цемент (2019 йилда – 11 млн тонна), 32 млн кв метр керамик плитка (2019 йилда – 30,9 млн кв. метр), 23 млн кв. м. (2 мм ўлчам) архитектура-қурилиш ойнаси (2019 йилда – 18,9 млн кв. метр), 61 млн кв. метр гипсокартон (2019 йилда – 59,9 млн кв. метр), 2 млн 600 минг ўрам гулқоғоз (2019 йилда – 656 минг ўрам), 650 минг дона санитар-техник буюмлар (2019 йилда – 645 минг дона), 67 минг тонна иссиқлик сақловчи материаллар (2019 йилда – 63,5 минг тонна) ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Давстатқўм жорий йилда 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилганини маълум қилганди.

1312
0