• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 29 октября 2020

Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

Бу ҳақда бугун театрда жамоаси билан бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинган.

1296
0
Миллий олимпия қўмитаси

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.  

Айни вақтда театрда жамоаси билан йиғилиш ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилган. 

Маълумот ўрнида, Ёдгор Саъдиев 1946 йилда Тошкентда таваллуд топган. Ёдгор Саъдиев "Шайтанат" сериалидаги "Асадбек" образи билан мухлисларга яхши танилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан буён театр директори лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов жорий йилнинг 30 август куни коронавирус сабаб вафот этган эди.  

1296
0