• 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 29 октября 2020

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами муносабати билан Эрдоғанга табрик йўллади

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.

1105
0
president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади

Мактубда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, инфратузилма ва молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб, том маънода стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Режеп Таййип Эрдоғаннинг серқирра ва масъулиятли фаолиятига янги зафарлар ва туганмас куч-ғайрат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.

1105
0