• 12 138 сум
    -53.44
  • 14 380 сум
    -85.26
  • 158 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 138 сум
    -53.44
  • 14 380 сум
    -85.26
  • 158 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 октября 2020

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари соҳасини тартибга солиш ва профилактикасида қатнашувчи давлат ташкилотлари сони кўпайтирилди

Шунингдек, фуқароларнинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ кўрсатиб берилмоқда.

1131
0
Тошкент вилояти ИИББ

“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.   

Амалдаги қонунда Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)нинг алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси соҳасидаги ваколатлари белгиланган эди.   

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида бу соҳага Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги киритилиб, уларнинг алкоголь ва тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари аниқ белгилаб берилган.

Шунингдек, фуқароларнинг алкоголь ва тамаки тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш ҳамда айланмасини тартибга солиш, уларнинг салбий таъсирининг олдини олиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам аниқ кўрсатилган.

Фуқаролар мажбуриятлари:

-  болаларда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг истеъмол қилишга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш, шунингдек уларнинг тамаки (никотин) истеъмол қилишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

-  бошқа фуқароларнинг алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатларидан ҳоли мақбул муҳитга эга бўлиш ҳамда соғлиғини атрофдаги тамаки тутуни таъсиридан муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқларини бузилишига олиб келадиган ҳаракатларни амалга оширмаслик.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 13 ноябрга қадар давом этади.

1131
0