Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 октября 2020

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод қилинди

Тиббиёт фанлари доктори Отажон Ҳамроевнинг ўз аризасига биноан ишдан олингани айтилмоқда.

660
0

Қорақалпоғистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Отажон Каримович Ҳамроев ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинган.

Қайд этилишича, вазирнинг соғлиғида август ойида муаммолар пайдо бўлган ва унга бўйин умуртқа чуррасининг оғир ҳолати ташхиси қўйилган.  

Отажон Ҳамроев вазирликнинг Telegram’даги расмий каналида ўзининг истеъфоси ҳақида ёзиб, жумладан, соҳадаги фидойи ва билимли тиббиёт ходимларининг хизматларини эътироф этади.

“Тизимдаги барча тиббиёт ходимларига, ушбу мураккаб ва ўта оғир вазиятда ўзини йўқотмасдан тиббий ёрдам кўрсатишда иштирок этган барча ҳамкасбларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Aлбатта, бизнинг халқимиз орасида, шунингдек, биз доимо ёрқин хотиралар билан эслайдиган ҳамкасбларимиз орасида йўқотишлар бўлди. Жойлари жаннатда бўлсин ва яқинларига сабр берсин.

Мен ўз касбимни жуда яхши кўраман ва шу сабабли соғлиғим тикланиши биланоқ шифокорлик соҳамга қайтаман”, дейди тиббиёт фанлари доктори Отажан Ҳамроев.  

Эслатиб ўтамиз, муқаддам Жўқорғи Кенгес раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритган Отажон Ҳамроев 2020 йилнинг май ойида Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.

660
0