• 12 137 сум
    14.85
  • 14 192 сум
    4.03
  • 160 сум
    3.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 137 сум
    14.85
  • 14 192 сум
    4.03
  • 160 сум
    3.6
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 октября 2020

Яшнобод туманидаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви вақтинча тўхтатилади

Маълум қилинишича, Яшнобод тумани Паркент ва Оҳангарон шоҳ кўчасидаги ичимлик суви қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

1182
0
UzNews.uz

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ Яшнобод тумани аҳолисини туманнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминотида узилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди

Маълум қилинишича, 2 ноябрь куни соат 9:00 дан 3 ноябрь соат 20:00 га қадар Яшнобод тумани Паркент ва Оҳангарон шоҳ кўчасидаги ичимлик суви қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу вақт оралиғида қуйидаги манзилларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

— “Наврўзобод” маҳалласи; 

— “Парвоз” маҳалласи;

— Амир Темур маҳалласи;

— Паркент тор кўчаси;

— Авиасозлар 4-мавзеси;

Сув босими пасаядиган ҳудудлар:

- “Авиасозлар”, “Яшнабод”, “Фазогир”, “Баркамол”, “Бешариқ”, “Илтифот”, “Дилбоғ”, “Бирлашган”, “Донишманд” маҳаллалари.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди ва сув таъминоти бўйича мурожаатлар қуйидаги рақамлар орқали қабул қилади: 71 293-44-32; 1054.

1182
0